АҚШда 25 та штат Трамп маъмуриятини судга берди

Олам

image

Кеча, 28 октябрь куни Демократ губернаторлар ва АҚШнинг 25 та штати бош прокурори мамлакат Президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилган. Улар миллионлаб америкаликларга озиқ-овқат ёрдамини давом эттириш учун фавқулодда маблағлардан фойдаланиш йўли билан дастур молиялаштирилишини тиклашни талаб қилган. Бу ҳақда “Politico” хабар берди. 

Қайд этилишича, бир нечта штатлар ҳукумати ва Колумбия округи маъмурияти АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарши даъво аризаси киритганини эълон қилган. Федерал ҳукумат фаолиятининг вақтинча тўхтатилиши (“шатдаун”) даврида қўшимча озиқ-овқат ёрдам дастури (SNAP) тўловларини ноқонуний тўхтатиб қўйган.

Массачусетс штатининг федерал судига топширилган даъвода тарафлар маъмуриятнинг штатларнинг тўловларини тўхтатишга мажбур қилувчи олдинги кўрсатмаларини бекор қилишни ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд барча ресурслардан фойдаланиб, жорий йилнинг ноябрь ойида SNAP дастурини молиялаштиришни давом эттиришга мажбурлашни талаб қилмоқда.

“Кўплаб америкаликлар оч қолиш хавфи остида, чунки федерал ҳукумат қонун бўйича берилиши керак бўлган озиқ-овқат ёрдамига маблағ ажратишни тўхтатди”, дейди Нью-Йорк штатининг Бош прокурори Летиция Жеймс.

Америка ОАВ маълумотларига кўра, SNAP мамлакатдаги очликка қарши курашувчи энг йирик дастур бўлиб, у деярли 42 миллион кишини, яъни АҚШ аҳолисининг 12 фоиздан ортиғини қамраб олади. Тўлов олувчиларнинг аксарияти федерал камбағаллик чегарасида ёки ундан паст даражада яшайди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 1 октябрдан бошлаб ҳукумат фаолияти тўхтатилганди, чунки Сенат янги бюджет лойиҳасини тасдиқлай олмади. Бунга сабаб – соғлиқни сақлаш дастурларини молиялаштириш масаласида демократлар ва республикачилар ўртасидаги келишмовчиликлар бўлди. Шундай қилиб, мамлакат тарихидаги 22-“шатдаун” бошланди. Бу Дональд Трамп президентлиги даврида тўртинчиси ҳисобланади. 

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Дональд Трамп ОАВ Летиция Жеймс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг