АҚШда 230 мингдан ортиқ давлат хизматчисининг шахсий маълумотлари интернетга тарқалди
Олам
−
13 Май 2023
4805Америка Қўшма Штатларида 237 минг амалдаги ва собиқ федерал ҳукумат ходимларининг шахсий маълумотлари интернетга сизиб чиқди, ҳолат мамлакат транспорт департаментида содир бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса имтиёзларни қайта ишлаш ва ишчиларга саёҳат харажатларининг бир қисмини қоплаш учун мўлжалланган TRANServe тизимининг хавфсизлиги бузилиши туфайли юз берган.
Маълумотлар жиноий мақсадларда ишлатилганми ёки йўқми номаълум. Воқеа ортида ким тургани ҳам айтилмаган. Департамент текширув бошлаган, хавфсизлик тикланмагунча тизимга кириш музлатилган.
Шу билан бирга АҚШ Транспорт департаментининг маълум қилишича, сизиб чиқиш транспортнинг ўзида ҳеч қандай хавфсизлик тизимига таъсир қилмаган.
Тизимдаги хафвсизлик бузилиши туфайли 114 000 амалдаги ва 123 000 собиқ ходимнинг шахсий маълумотлари интернетга сиздирилган. Тарқалган маълумотларга кўра, федерал ходимларнинг оммавий транспорт харажатлари учун тўловнинг максимал миқдори ойига 280 долларни ташкил қилади.
Федерал ходимлар ва агентликлар хакерлар нишонига айланиши – бу биринчи марта эмас. Илгари ҳам АҚШда бу каби ҳолатлар кузатилган.
2014 ва 2015 йилларда АҚШ Ходимларни бошқариш бўлимида (ОПМ) иккита шу каби хавфсизлик тизимининг бузилиши содир бўлган. Улардан бирида 22 миллиондан ортиқ одамга тегишли махфий ахборот, шу жумладан, 4,2 миллион амалдаги ва федерал ходимлар ҳамда 5,6 миллионининг бармоқ излари бўйича маълумотларга бузиб кирилган. “Reuters” хабарига кўра, 2021 йилда эса тўққизта федерал агентлик бузилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 апрель куни Пентагоннинг махфий ҳужжатлари ошкор этилгани маълум бўлганди. Интернетда эълон қилинган ҳужжатларда, жумладан, Украина Қуролли Кучлари (АПУ) ҳолати, АҚШ ва НАТОнинг Украина армиясини кучайтириш режалари ҳамда Ўзбекистонга тегишли маълумотлар бор эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь