АҚШда 20 та машина тўқнашди. 7 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 Июль 2021
4986Американинг Юта штатида чанг бўрони оқибатида 20 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодисада етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The New York Times” маҳаллий ҳукуматга асосланиб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бир қатор йўл-транспорт ҳодисалари кеча, 25 июль куни тушдан кейин (маҳаллий вақт билан) йўлда кўриш даражаси яхши бўлмагани учун содир бўлган.
Ҳодиса Кенош шаҳрида содир бўлган. Таъкидланишича, бир нечта жабрланганлар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Магистралдаги автоҳалокат натижасида жанубий йўналишда транспорт ҳаракати тўхтатилган. Юта йўл патруль хизмати ходимлари бошқа шаҳарлар ходимларидан ёрдам сўраган.
Қайд этилишича, воқеа жойига бир нечта тез ёрдам машиналари етиб келган, шунингдек, ярадорлар шифохоналарга ҳаво йўли орқали ҳам етказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь