АҚШда 14 кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт иштирокчиларидан бири 20 йилга қамалди
Олам
−
24 Октябрь 2020
3767Сан-Бернардино шаҳрида 14 кишини ўлдирган экстремистларни қурол билан таъминлаган Калифорния фуқароси Энрике Маркес жума куни 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ҳукм Марказий Калифорния округи судьяси Жесус Бернал томонидан чиқарилган. У айбланувчининг ҳимояси томонидан уни беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги илтимосномани рад этган. Бернал, шунингдек, теракт қурбонларидан бирининг қариндошларининг янада қаттиқроқ жазо бериш ҳақидаги илтимосини ҳам инобатга олмаган.
Маълумот ўрнида, 2015 йилда америкалик Саид Фарук ва унинг рафиқаси Тешфин Малик ногиронларга ёрдам бериш учун марказга ташриф буюрганларни ўққа тутган эди. 2018 йилда Маркес прокуратура билан шартнома тузиб, террорчилар ундан қурол сотиб олганини тан олган эди. Бундан ташқари, Маркес, у ва Фарук ўзлари ўқиётган Риверсайд коллежида талабаларни ўққа тутиш, шунингдек, Калифорния магистралларидан бирида портлашлар амалга оширишни муҳокама қилишганини ҳам бўйнига олди. Аммо кейинги режалар амалга ошмай қолган.
2015 йил 2 декабрда Саид Фарук ва Ташфин Малик Сан-Бернардино шаҳридаги ногиронлар марказига бостириб кириб, автомат қуролдан ўқ узишди. Натижада 14 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди, ҳибсга олиш пайтида ҳужумчилар йўқ қилинди. Ҳужумчилар кейинчалик ИШИД террорчилик ташкилоти аъзолари эканлиги маълум бўлди.
LiveБарчаси