АҚШда 11 сентябрь воқеасида айбланганлар айбини тан олди
Олам
−
01 Август
235362001 йилнинг 11 сентябрь куни АҚШга ҳужум уюштиришда айбланаётган уч киши судгача келишувга эришди ва айбини тан олди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб, BBC хабар берди.
Пентагонга кўра, ушбу уч нафар шахс – Холид Шайх Муҳаммад, Валид Муҳаммад Солиҳ Муборак Бин Атташ ва Мустафо Аҳмад Адам ал-Ҳавсавий АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Кубадаги Гуантанамо базасида бир неча йиллардан бери маҳкамага тортилмаган ҳолда ушлаб турилибди.
Келишув тафсилотлари эълон қилинмаган, бироқ АҚШ ахборот агентликлари прокурорнинг ўлим жазосини талаб қилмасликка рози бўлиш эвазига эркаклар ўз айбларини тан олганини ёзмоқда.
Нью-Йорк, Виржиния ва Пенсильвания штатларида 3 мингга яқин одам Афғонистон ва Ироқ босқинларига туртки бўлган ҳужумларда ҳалок бўлди.
Маълумот учун, 11 сентябрь ҳужумлари 1941 йилда Гавайи оролидаги Перл-Харбор ҳарбий-денгиз базасига Япония ҳужумидан кейин АҚШ ҳудудидаги энг қонли ҳужум бўлиб, унда 2400 киши ҳалок бўлди. Шу куни худкуш-ҳужумчилар АҚШ йўловчи самолётларини тортиб олиб, уларни Нью-Йоркдаги иккита осмонўпар бинога бориб портлатди. Мамлакатнинг шарқида учаётган тўртта самолёт бир вақтнинг ўзида кичик қароқчи гуруҳлар томонидан қўлга олинди. Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак минораси ҳам катта талафот кўради.
Тўртта самолёт бортидаги 246 йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси, эгизак минорада 2606 киши ҳамда Пентагонда 125 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден мамлакатда 11 сентябрь терактларидан кейин жорий этилган фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтиргани ҳақида хабар берилганди. Президентга кўра, у мамлакатда террорчилик таҳдиди сақланиб қолгани сабабли ушбу қарорга келган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15