АҚШда 105 ёшли онахон магистрлик дипломини олди (видео)
Олам
−
20 Июнь
6074Америкалик Виржиния Ҳислоп исмли аёл 105 ёшида Стенфорд университетида магистрлик даражасини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда UPI ахборот агентлиги хабар берди.
“Худойим, мен буни узоқ кутгандим. Менга шундай даража берилгани жуда ёқимли. Мен ҳар доим ўқишни яхши кўрардим”, дейди бир асрдан кўпроқ яшаб қўйган онахон.
Виржиния Ҳислоп 1941 йилда Стенфорд университетида диссертация устида ишлай бошлаган, аммо Иккинчи жаҳон уруши туфайли уни якунлай олмаган. Сабаби, унинг эри фронтга чақирилган, шунинг учун эр-хотин кампусни тарк этиб, янги яшаш жойига кўчиб ўтишларига тўғри келди. Шундай қилиб, Ҳислоп диссертацияни якунлай олмайди ва кейинчалик оиласини боқиш учун Вашингтонга кетади.
Бироқ унинг куёви яқинда университетга мурожаат қилганида, у диплом олиш учун энди якуний диссертация талаб қилинмаслигини аниқлади. Қисқа қилиб айтганда, Виржиния Ҳислоп Стенфорднинг магистрлик дипломига эга чиқиши учун 83 йил талаб этилди.
Стенфорд Олий таълим мактаби декани Даниэль Шварц Ҳислопни саҳнага олиб чиққанда йиғлаб юборишидан хавотирланганини эслади.
“Мен кўз ёшига етмасдан олдин оломон кўтарилиб, уни олқишлай бошлади. Виржиния ёшлигида таълим олди, у шунчаки диплом олмади. Бу қайтиш ва таълим ҳаётини нишонлаш учун ажойиб имкониятдир”, дейди декан.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Стенфорд университети айни дамда “QS World University Ranking” рўйхатига кўра дунё бўйича бешинчи ўринни банд қилган.
LiveБарчаси