АҚШда ҳам кучли ёмғирлар тошқинга сабаб бўлди
Олам
−
12 Декабрь 1455 1 дақиқа
Кеча, 11 декабрь куни Тинч океанининг шимоли-ғарбий қисмида ёғаётган кучли ёмғирлар АҚШнинг бир нечта штатида сув тошқинларини келтириб чиқарди. Бунинг оқибатида ўнлаб йўллар ёпилди, темирйўл линиялари ишдан чиқди ва ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати Ғарбий Вашингтон бўроннинг асосий зарбасини қабул қилганини маълум қилди. Каскад тоғлари, Олимпия тоғлари, Пугет-Саунд ҳудуди ҳамда Орегон штатининг шимолий қисмида сув тошқинлари ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.
Тинч океанидан қуруқликка катта миқдорда намлик олиб келувчи кучли бўрон тизими Атмосфера дарёси деб аталади. Бу ҳафта бошида ҳудудга кириб келиб, жала ёмғирлар ёғишига сабаб бўлди.
Бўрон Орегоннинг шимолидан бошлаб Вашингтон штати, Канада, Британия Колумбияси, Монтананинг ғарбий қисми ва Айдаҳо шимолигача бўлган ҳудудларда йирик сув тошқинларига сабаб бўлди.
Вашингтон штатининг ғарбий ҳудудларида тахминан 100 минг аҳолига “3-даражали” дарҳол баландроқ ҳудудларга кўчишни талаб қилувчи эвакуация буйруғи берилди. Уларнинг аксарияти Сиэтл шимолидаги Скаджит округининг қишлоқ аҳолиси экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малайзиянинг етти штатида кучли ёмғир сабабли юзага келган сув тошқинлари оқибатида 11 мингдан ортиқ киши жабр кўргани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь