АҚШ Зеленскийга ўз қуроллари билан Россияга зарба беришга рухсат бермади –WP

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский иттифоқчиларини Россия ҳудудига зарба бериш бўйича чекловларни олиб ташлашга ишонтира олмади. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.

Нашрга кўра, кеча, 6 сентябрда Зеленский Рамштейн форматидаги учрашувда яна Ғарбдан Россия ҳудудидаги нишонларни уриш учун рухсат сўради. Украина раҳбарининг сўзларига кўра, бу Москвани “тинчлик излашга” ундаши керак.

Қайд этилишича, Зеленскийнинг мурожаати муваффақиятли жавоб олмаган, чунки Украинанинг асосий ҳарбий қўллаб-қувватловчиси Қўшма Штатлар узоқ масофали қуроллардан фойдаланиш бўйича ўз чекловларига киритилган ўзгаришлар ҳақида маълум қилмаган.

Маълумот учун, 4 сентябрь куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Қўшма Штатлар энди Украина Қуролли кучларига Россиянинг чуқур ҳудудига зарбалар бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат бермаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 250 миллион доллар миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made