АҚШ яна Яман ҳудудига зарба берди
Олам
−
20 Январь
3722Кеча, 19 январь куни Америка Қўшма Штатлари Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудудга яна зарба берди ва кемаларга қарши учта ракетасини йўқ қилди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
“19 январь куни Яман пойтахти Сана вақти билан тахминан 18:45да АҚШ Марказий қўмондонлиги кучлари Қизил денгизнинг жанубий қисмига йўналтирилган ва учиришга тайёр бўлган ҳусийларнинг учта кемага қарши ракеталарига ҳужум қилди”, дейди CENTCOM хабарида.
Қайд этилишича, ракеталар ҳусийлар назорати остидаги Яман ҳудудида жойлашган.
“АҚШ кучлари ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ракеталарни йўқ қилди”, дейилади баёнотда.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ҳам 19 январь куни АҚШ армияси “ҳусий ракета учирувчи қурилмаларини” нишонга олгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 январь куни эрта тонгда Араб денгизидаги Адан кўрфазида ҳусийлар Америка компаниясига қарашли Chem Ranger танкерига иккита баллистик ракета учирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь