АҚШ Вакиллар палатаси қарз чегарасини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

Олам

image

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси дефолтга йўл қўймаслик учун 31,4 триллион долларлик давлат қарзи чегарасини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, республикачилар назоратидаги 314 овозга эга Вакиллар палатасидан 117 таси Сенатга қонун лойиҳасини юборишга қарши овоз берган. Сенат ушбу чора-тадбирларни қабул қилиши ва уни Президент Жо Байденга имзолаш учун сўнгги муддат – 5 июнга қадар юбориши шарт.

Овоз беришдан кейин Байден Сенатни ҳужжатни имкон қадар тезроқ қабул қилишга чақирган. Унга кўра, ушбу келишув Америка халқи ва иқтисодиёти учун яхши янгилик.

Байден ва Палата спикери Кевин Маккарти ўртасидаги муроса 71 республикачининг қаршилигига сабаб бўлган.

Ушбу қонун лойиҳаси амалда 2025 йилнинг 1 январигача федерал ҳукуматнинг қарз олиш чегарасини вақтинча олиб ташлайди, кейинги икки йил давомида давлат харажатларининг бир қисмини чеклайди. Шунингдек, айрим энергия лойиҳалари учун рухсат бериш жараёнини тезлаштиради, фойдаланилмаган COVID-19 маблағларини қайтаради ва ишчиларнинг талабларини кенгайтиради.

Республикачиларнинг таъкидлашича, иқтисоднинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмига тенг бўлган 31,4 триллион долларлик давлат қарзининг ўсишини ушлаб туриш учун харажатларни кескин қисқартириш керак.

Ҳукумат прогнозларига кўра, бу қарз бўйича фоиз тўловлари бюджетнинг ўсиб бораётган улушини эгаллаши кутилмоқда, чунки кекса ёшдаги аҳолининг соғлиқни сақлаш ва пенсия харажатларини оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ дефолт остида қолиши мумкинлиги, бунга жавобан Президент Жо Байден Конгресснинг Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартини давлат қарзи бўйича дефолтнинг олдини олишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Вакиллар палатаси қарз чегараси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг