АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатлар совуқлашмоқда – WSJ 

Олам

image

Европа давлатларининг Америка Қўшма Штатлари юритаётган энергетика сиёсатидан ҳафсаласи пир бўла бошлади. Улар Вашингтонни энергетика инқирозини алангалатишда айбламоқда. Бу ҳақда “Тhe Wall Street Journal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Европанинг АҚШ билан алоқалари энергетика сиёсати туфайли ёмонлашмоқда. Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг фикрича, Вашингтоннинг қадамлари минтақадаги энергетика инқирозини ҳал қилиш учун ёрдам бермайди.

Қайд этилишича, Европа давлатларининг норозилигига АҚШнинг суюлтирилган гази Россияникига нисбатан сезиларли даражада қимматлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Қиммат газ Европа ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатларга соя соляпти. Европанинг иқтисодий ва геосиёсий қўрқуви Франция Президенти Эммануэль Макроннинг АҚШга ташрифи давомида кутилаётган музокараларнинг асосий мавзусига айланади.

Маълумот учун, Макроннинг Америкага 5 кунлик ташрифи жорий йилнинг 30 ноябрь куни бошланди. У Жо Байден билан 2 декабрь куни учрашади. Шунингдек, Франция Президенти АҚШ вице-президенти Камола Харрис билан бирга NАSА бош қароргоҳига ташриф буюриши ҳам кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон Жо Байден

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг