АҚШ ва ЕИ Россияга қарши янги санкциялар ваъда қилди

Олам

image

Вашингтон ва Брюссель учинчи давлатларнинг Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишига йўл қўймаслик учун қўшимча чоралар кўриш, шунингдек, Россия Федерациясига нисбатан янги иқтисодий чекловлар жорий этиш ниятида. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти маълум қилди.

“Биз санкцияларимиз ва экспорт назоратини агрессив тарзда амалга ошириш, санкцияларни айланиб ўтишни тўхтатиш ва олдини олиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни фаоллаштирамиз. Бунинг бир қисми сифатида дунё бўйлаб учинчи давлатлар вакиллари билан янги қўшма қадамлар ташламоқдамиз”, дейилади АҚШ Президенти Жо Байден ва Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Вашингтондаги учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнотда.

Қайд этилишича, АҚШ ва ЕИ Россия Федерациясига қарши иқтисодий чекловларни кучайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда. Улар ривожланаётган мамлакатларни узлуксиз энергия билан таъминлаш ҳамда Россия даромадларини янада чеклаш бўйича яқиндан ишлашга келишган.

Бундан ташқари, Байден ва фон дер Ляйен Европанинг энергия таъминотини диверсификация қилиш, шунингдек энергия трансформациясини тезлаштириш бўйича муҳим саъй-ҳаракатларни қайд этган. Бу эса глобал энергетика инқирозининг Европага таъсирини чеклашга ёрдам бериши кўзланган.

“Биз манбаларни диверсификация қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ҳамда Европанинг қазиб олинадиган ёқилғига боғлиқлигини камайтириш орқали минтақада энергия хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни давом эттирамиз”, деган Байден ва фон дер Ляйен.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг