АҚШ ва Россия Швейцарияда Украина бўйича махфий музокара ўтказмоқда – ОАВ

Олам

image

АҚШ ва Россия расмийлари сўнгги ойларда Швейцарияда Украинадаги можарони муҳокама қилиш учун бир қатор махфий музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу яширин учрашувлар президент Жо Байден даврида бошланган.

Манбалар музокараларда иштирок этганларнинг исмларини ошкор қилишдан бош тортган. Улар фақат бу амалдаги давлат хизматчилари эмас, балки дипломатия ва хавфсизлик соҳасида тажрибага эга бўлган шахслар эканини таъкидлаган. “Reuters” хабарига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг баъзи маслаҳатчилари учрашувлар ҳақида маълумот эгадир.

Нашрнинг ёзишича, камида битта шундай учрашув ўтган ҳафта Женевада, Мюнхен хавфсизлик конференциясига параллель равишда бўлиб ўтган.

Шунингдек, иштирокчилар дипломатик ва хавфсизлик соҳасида тажрибага эга бўлсаларда, улар ҳукумат амалдорлари эмаслиги қўшимча қилинган.

Қайд этилишича, бошқа кўплаб тафсилотлар, жумладан, украиналиклар ушбу учрашувларда ҳозир бўлган-бўлмагани, учрашувлар қачон бошлангани ва учрашувлар кун тартибида нималар кўзда тутилгани номаълумлигича қолган.

Нашрнинг манбаларидан бири Швейцария музокараларини “иккинчи йўл” мунозаралари деб таърифлаган.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши, Украина ҳукумати ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги изоҳ бериш сўровларига жавоб бермаган.

Аммо Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда Украина можаросига алоқадор томонлар ўртасида учрашувлар ўтказилаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Америка ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар доирасида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров учрашганди. Учрашув АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия Президенти Владимир Путин билан жорий йилнинг 12 февраль куни бўлган мулоқотнинг давоми сифатида ташкил этилган. Давлат котиби Рубио билан бирга Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолтц ва Трамп томонидан икки томонлама муносабатларни қайта тиклаш учун танланган махсус элчи Стив Уиткофф ҳам иштирок этган. Лавровга эса Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳамроҳлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Дональд Трамп Швейцария махфий музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг