АҚШ ва Россия “Шимолий оқим”ни қайта ишга тушириш бўйича махфий музокаралар ўтказмоқда

Олам

image

АҚШ ва Россия расмийлари бир неча ҳафтадан бери “Шимолий оқим 2” газ қувурини ишга тушириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ Президентининг махсус топшириқлар бўйича вакили Ричард Гренелл аллақачон Швейцарияга бир неча бор ташриф буюрган. Нашр музокараларда яна кимлар иштирок этаётгани ҳақида хабар бермаган.

Хабарда айтилишича, АҚШ Россия газини Германияга қувур орқали етказиб беришда воситачи бўлишни хоҳлайди, лекин фақат хусусий компаниялар даражасида. Гренеллнинг ўзи эса Россия билан газ қувури бўйича ҳар қандай музокаралар олиб бораётганини рад этмоқда.

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков сўров бўйича “Bild” нашрига изоҳ беришдан бош тортган, чунки немис нашри маълумотлари аллақачон Гренелл томонидан рад этилган.

“Ҳозир ҳақиқатга тўғри келмайдиган жуда кўп маълумотлар мавжуд. Шунинг учун мен бу ерда бирор нарсани изоҳлашдан маъно кўрмаяпман”, деган Кремль вакили.

“Financial Times” ҳам “Шимолий оқим 2” бўйича музокаралар ҳақида хабар берган. Газетанинг ёзишича, Nord Stream 2 AG компаниясининг собиқ бош директори Маттиас Уордниг америкалик инвесторлар ёрдамида лойиҳани қайта бошлашга уринмоқда ва Дональд Трамп маъмуриятидан ёрдам сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам АҚШ ва Россия расмийлари сўнгги ойларда Швейцарияда Украинадаги можарони муҳокама қилиш учун бир қатор махфий музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия АҚШ Россия Шимолий оқим 2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг