АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари “B5+1” бизнес платформасини ишга туширмоқда
Олам
−
18 Ноябрь 2023
3025Америка Қўшма Штатлари ва Марказий Осиё давлатлари минтақанинг Америка компаниялари билан иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида давлат-хусусий мулоқот учун бизнес платформа – “Business 5+1” (B5+1)ни ишга туширмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси ўзининг Х саҳифасида хабар берди.
“B5+1” минтақавий иқтисодий интеграция ва ислоҳотлар, давлат-хусусий мулоқот, инновациялар ҳамда хорижий инвестициялар орқали иқтисодий хавфсизликни рағбатлантиради”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, “B5+1” форматидаги биринчи учрашув 2024 йилда Олмаотада бўлиб ўтади. Бюро хабарида бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Нью-Йоркда Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “С5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь