АҚШ ва Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Crime
−
11 July 2024 3497 1 minute
АҚШ ва Корея давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Пайариқ туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “F.T.” МЧЖ раҳбари Ф.Б. фуқаро У.А.ни 13 минг АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Д.М. ва Д.Х. фуқаро А.Ю.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини Корея давлатига ишга юбориши эвазига 1 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фуқароларни Буюк Британия, Канада ва Европа Иттифоқига ишлаш учун юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August