АҚШ ва Хитой G20 саммитини барбод қилди
Олам
−
25 Апрель 2020
9682АҚШ ва Хитойнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) атрофидаги баҳси сабаб G20 давлатлари раҳбарларининг видеоконференция шаклидаги саммити барбод бўлди. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, расмий Вашингтон ЖССТ коронавирус эпидемиясининг бошланғич даврида кўрилган чоралар бўйича ҳисобот бериши кераклигини талаб қилган. Бироқ расмий Пекин бу таклифни рад қилган.
Натижада видеоконференция сўнгги паллада бекор бўлган. Музокаралар АҚШ ва Хитой бу масалада бир тўхтамга келгач, қайта тикланиши мумкинлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни АҚШ ЖССТни молиялаштиришни тўхтатди. Тақиқлов ташкилот томонидан коронавирус тарқалишини яшириш ва унга қарши кўрилган чоралардаги хатоликлар текширилмагунча амал қилиши белгиланди. Оқ уй хўжайини Трампнинг бу қарори халқаро ҳамжамиятда кўплаб танқидларга сабаб бўлди.