АҚШ ва Исроил Украинага Patriot тизимларини етказиб беришни муҳокама қилмоқда – FT

Олам

image

АҚШ, Исроил ва Украина бир нечта Patriot ҳаво мудофаа тизимини Киевга топшириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “The Financial Times” хабар берди.

Қайд этилишича, Украина 8 тагача ҳаво мудофаа тизимини қабул қилиши мумкин – Исроил жуда кўп тизимларни ҳисобдан чиқаришни режалаштирган, чунки уларнинг хизмат қилиш муддати 30 йилдан ошган. Ишдан чиқарилган тизимларни янгиларига алмаштириш режалаштирилган эди, бироқ ҳозирча улар фойдаланишдан чиқарилмаган. Газета буни Исроилнинг Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” билан зиддият кенг кўламли урушга айланиб кетишидан қўрқиши билан изоҳлайди.

Нашр манбаларига кўра, Patriot мажмуаларини Украинага топшириш бўйича музокаралар вазирлар ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар даражасида олиб борилмоқда. Якуний келишувга ҳали эришилгани йўқ. Газетанинг уч нафар суҳбатдошига кўра, сўнгги ҳафталарда бу масалани АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан, шунингдек, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан Украина Президенти девони раҳбари Андрий Ермак билан муҳокама қилган.

“Агар келишувга эришилса, Исроил катта эҳтимол билан тизимларни АҚШга, кейин эса Украинага юборади”, деб ёзади газета. 

Шу билан бирга, манбалар Исроил фойдаланишдан чиқарилган тизимларнинг фақат бир қисмини топшириши мумкинлигини тан олади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Исроил Patriot

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг