АҚШ ва Исроил ҲАМАСга қатъий талаб қўймоқчи

Олам

image

Қўшма Штатлар ва Исроил Ғазо секторидаги урушни якунлаш бўйича янги таклиф устида ишламоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “The New York Times” хабар берди.

Манбаларга кўра, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ушбу янги таклифни тайёрламоқда. Унга кўра, ҲАМАСга гаровдагиларни озод қилиш, урушни тўхтатиш ва ҳаракатни қуролсизлантириш бўйича “ультиматум” қўйилади.
Бунинг эвазига Исроил ўз навбатида фаластинлик маҳбусларни озод қилиши керак бўлади.

ҲАМАС вакили Маҳмуд Мардавининг сўзларига кўра, ҳаракат ҳали Араб воситачиларидан Исроилнинг расмий таклифини олмаган. У ҲАМАС бундай келишувни умуман қўллаб-қувватлашини билдирган бўлса-да, қуролсизланишга рози бўлмаслигини таъкидлаган. 

Маълумот учун, 2023 йилнинг 7 октябридан буён Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумлари оқибатида камида 60 минг 430 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 148 минг 722 нафари яраланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Ғазо секторига ташриф буюриб, ёрдам тақсимланадиган пунктларни кўздан кечирганди. Унинг ташрифидан сўнг, ҲАМАС гуруҳи қуролни фақат мустақил Фаластин давлати ташкил этилиб, унинг пойтахти Қуддус бўлиши таъминлангандагина топширишга розилик билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг