АҚШ ва Эрон Уммонда музокара ўтказади

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф билан 12 апрель куни Уммонда бўлиб ўтадиган учрашувда асосий музокарачи сифатида иштирок этишини тасдиқлади. Бу ҳақда Ароқчи “Tasnim” агентлигига тегишли баёнот берди.

Эроннинг “NourNews” агентлиги хабарига кўра, музокараларда Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад бин Ҳамуд ал-Бусайдий ҳам иштирок этади.

Кеча, 7 апрель куни Трамп Вашингтон ва Теҳрон Эрон ядро дастури бўйича тўғридан тўғри маслаҳатлашувлар ўтказаётганини ва 12 апрель куни “деярли энг юқори даражада” давом этишини айтди. Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий ўзгаришлари масаласини музокаралар йўли билан ҳал қилишни афзал кўради.

Ароқчи АҚШ Президентининг сўзларини тасдиқлаб, Вашингтон билан музокарага киришиш нафақат имконият, балки Теҳрон учун синов эканини ва улар воситачилар билан олиб борилишини таъкидлади.

“Тўп ҳозир Америка майдонида”, дея қўшимча қилди у.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг