АҚШ ва Буюк Британия Россияни жаҳон атом энергияси бозоридан чиқариб юбормоқчи

Олам

image

Буюк Британия ва АҚШ янги иқтисодий ҳамкорликни эълон қилди, унинг мақсадларидан бири Россияни жаҳон атом энергияси бозоридан сиқиб чиқаришдан иборат. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак идораси томонидан тарқатилган “Атлантика декларацияси”да келтирилган.

“Муҳим тоза энергия саноатини қўллаб-қувватлаш, углерод нейтраллигига эришиш ва Россияни глобал фуқаролик атом энергияси бозоридан четда қолдириш ниятларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Буюк Британия ва АҚШ янги фуқаролик атом энергияси бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди”, дейилади ҳужжатда.

Британия Бош вазири Оқ уйда АҚШ Президенти Жо Байден билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида “Атлантика декларацияси”ни шарҳлар экан, Россия ва Хитойнинг ҳаракатлари Ғарб учун хавф туғдириши ҳақида баёнот берган. 

“Хитой ёки Россия каби давлатлар бизнинг очиқлигимизни манипуляция қилмоқчи ёки эксплуатация қилмоқчи, интеллектуал мулкимизни ўғирламоқчи, технологиядан авторитар мақсадларда фойдаланмоқчи ва энергия каби муҳим манбалардан фойдаланишни рад этмоқчи. Улар ғалаба қозона олмайди”, дейди Сунак.

Шунингдек, анжуманда Россия ва Хитойнинг ҳаракатлари Ғарб учун хавф туғдириши ҳақида фикр билдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Буюк Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг