АҚШ ва Британия Россия металига қўйилган тақиқни кенгайтирди
Олам
−
13 Апрель
3147Буюк Британия ва АҚШ металл савдосида Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда айтилади.
Билдирилишича, Лондон металл биржаси ва Чикаго товар биржаси энди ўз омборларидаги алюминий, мис ва никель захираларини Россиядан келиб чиққан хомашё етказиб бериш ҳисобига тўлдира олмайди.
“Лондоннинг Вашингтон билан биргаликда Россия металларини иккита йирик товар биржасига киришдан маҳрум қилган ҳал қилувчи қадами Россия ҳарбий-саноат комплексини молиялаштиришдан маҳрум қилади”, дейди Британия Молия вазири Жереми Хант.
Ўрнатилган чекловлар иккала биржа омборларида мавжуд бўлган Россия металларининг захираларига тааллуқли эмас, улар билан ҳали ҳам савдо операцияларини амалга ошириш мумкин бўладию, aммо иккала биржа ҳам Россиянинг мис, алюминий ва никелини сотиб ололмайди.
Янги чекловлар титан ва платина гуруҳи металларига тааллуқли эмас.
Ҳужжатда таъкидланишича, бу техник жиҳатдан мураккаб чора-тадбирлар бўлиб, уларнинг самарадорлигини таъминлаш ва бозорни беқарорлаштириш хавфини минималлаштириш учун узоқ вақтдан бери тасдиқлашни талаб қилади.
2023 йил декабрь ойида Буюк Британия Россиядан ишлаб чиқарилган мис, алюминий ва никель импортини бутунлай тақиқлади. Қўшма Штатларда шунга ўхшаш тақиқ ҳозир кучга кирмоқда, аммо бу 2024 йил 13 апрелгача қазиб олинган металларга тааллуқли эмас.
Европа Иттифоқи эса Россия Федерациясидан металларга нисбатан санкциялар киритишга шошилмаяпти. Шу билан бирга, Россия Федерациясидан металл импорти Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдонинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
2023 йил охиридаги маълумотларга кўра, Украинада уруш бошланганидан бери Россия металларининг Европа Иттифоқига импорти 13,7 миллиард еврони ташкил қилган.
LiveБарчаси