АҚШ Ўзбекистонга 500 фоизлик бож жорий этиши мумкин
Олам
−
01 Май 39871 1 дақиқа
АҚШ Сенати Россиядан нефть, газ, уран ва бошқа табиий ресурсларни сотиб олаётган давлатлар учун 500 фоизлик импорт божлари жорий этилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда сенатор Линдси Грэмга таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси Сенат томонидан қабул қилинган, энди у Вакиллар палатаси томонидан тасдиқланиши ва Президент томонидан имзоланиши керак.
Сенатор Линдси Грэмнинг айтишича, 72 сенатор Россияга қарши янги санкцияларни ўз ичига олган ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган. Агар Россия Украина билан тинчлик музокараларини бошлашга рози бўлмаса, божлар кучга киради.
Қонун лойиҳасида нафақат Россияга қарши санкциялар, балки Россиядан нефть, газ, уран ва бошқа маҳсулотларни импорт қилаётган давлатлар учун 500 фоизлик бож ставкалари жорий этилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифи ва республика раҳбарияти билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида бир қанча янги инфратузилма лойиҳалари Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришни икки баробарга оширишини айтган эди.
Қозоғистон Энергетика вазири Ерлан Аккенженовга кўра, 2024 йилда Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини 3 баробарга оширган, 2025 йилда эса 30 фоизга ошиши кутилмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь