АҚШ Ўзбекистонга 200 дан ортиқ инфрақизил монокуляр берди

Жамият

image

Кеча, 17 январь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига 225 дона “FLIR” инфрақизил монокулярини тақдим этди. Бу ҳақда Американинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот котиби Аъзам Обидов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Ушбу кузатув ускуналари АҚШ давлат департаменти молиялаштирувчи Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида совға қилинган. Қиймати 600 минг долларга тенг ускуналар АҚШнинг хавфсизлик соҳасида Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдамининг бир қисми ҳисобланади. Чегара қўшинлари номидан ускуналарни полковник Бахтиёр Мансуров қабул қилиб олган.

“Бугун биз ҳамкорлигимизнинг навбатдаги босқичини нишонлашдан мамнунмиз ва умид қиламизки, ушбу топширилаётган кузатув ускуналари Ўзбекистон давлат чегарасини муҳофаза қилиш ва “яшил чегара”ни қўриқлашда чегара қўшинларининг имкониятларини оширади. Ҳамда чегарадаги воқеа-ҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш имконини беради”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 1994 йил ташкил этилган Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси АҚШ ҳукуматига зудлик билан қарор қабул қилишни талаб этувчи қурол тарқалишининг олдини олиш ва қуролсизланиш соҳасидаги кутилмаган ва мураккаб вазиятларда оператив жавоб қайтаришга имкон яратади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон инфрақизил монокуляр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг