АҚШ Ўзбекистонга 1000 га яқин тилшунос ўқитувчиларни юборади
Жамият
−
25 Февраль 2021
4420Ўзбекистоннинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Жавлон Ваҳобов Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг катта вице-президенти Майкл Кертис билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берди.
Учрашув давомида томонлар ташкилотнинг Ўзбекистондаги таълим дастурларини амалга ошириш бўйича жорий фаолияти, мамлакатда ўқув лойиҳаларини амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишда Америка Кенгашларининг иштирокини муҳокама қилган.
Вашингтондаги дипломатик ваколатхона раҳбари АҚШ 27 та тилшунос мутахассислардан иборат малакали ўқитувчиларнинг биринчи гуруҳини Ўзбекистонга юборганлиги учун миннатдорлик билдирди. Улар мамлакат бўйлаб олий ва ўрта таълим муассасаларида дарс бермоқда.
Америка Кенгашлари вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистонга яна 1000 га яқин қўшимча ўқитувчилар юборилиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган ўндан ортиқ таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Улар орасида “Future Leaders Exchange”, “University Partnership in Central Asia”, “English Speaking Nation”, “ESN Teacher Coaches Program”, “U.S. Central Asia Education Fund”, “US-CAEF Alumni Conference 2021”, “American Windows Uzbekistan”, “Faculty Enrichment Program”, “Young Professional Internships”, “Uzbekistan Business Leaders”, “Afghanistan University Student Exchange Program”, “Open World Leadership Center Program”, “Uzbekistan Youth Leadership Conference 2021”.
“English Speaking Nation” дастури доирасида 2022 йил октябргача Ўзбекистоннинг ўрта мактабларида 15 мингдан зиёд инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш кўзда тутилган.
Музокаралар якуни бўйича томонлар 2021−2022 йилларда Ўзбекистон фуқаролари учун таълим лойиҳалари соҳасида грант кўмагини ошириш, 2022 йил охиригача республика ҳудудида таълим ярмаркасини ташкил этиш каби икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
LiveБарчаси