АҚШ Ўзбекистондан ит олиб келишни тақиқлади

Олам

image

АҚШда қутуриш касаллиги тарқалиш хавфи туфайли дунёнинг 113 мамлакати, шу жумладан Ўзбекистондан ҳам итларни олиб киришга вақтинча тақиқ кучга кирди. Бу ҳақда АҚШнинг Касалликларни назорат ва профилактика қилиш федерал маркази (CDC) сайтида хабар берилган.

“Ушбу вақтинчалик чора-тадбирлар Қўшма Штатларга олиб кирилаётган итларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳолини АҚШга ит қутуриш вирусининг қайта кириб келишидан ҳимоя қилиш учун зарур”, дейилади хабарда.

Ушбу рўйхатга Озарбайжон, Aрманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, материк Хитой, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Украина, Осиё, Aфрика, Лотин Aмерикасидаги ўнлаб мамлакатлар киритилган. CDC маълумотларига кўра, тақиқ ўрнатилган мамлакатларга АҚШга импорт қилинадиган барча итларнинг тахминан 6 фоизи тўғри келади. Бироқ ўта муҳим вазиятларда ит эгаларига жониворни олиб киришга рухсат берилади. Бунинг учун АҚШга келишдан 6 ҳафта олдин ариза ёзиш керак бўлади. Ариза ёзмасдан рўйхатдаги мамлакатлардан олиб келинган итлар эгаси ҳисобидан қайтариб юборилади.

CDC’нинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар 2007 йилда итлар қутуриш вирусини йўқ қилган, аммо ҳатто битта касалланган ҳайвонни олиб кириш ўлимга олиб келадиган инфекцияни одамларга, уй ва ёввойи ҳайвонларга юқтиришга олиб келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ит

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг