АҚШ Ўзбекистонда мустақил ОАВни ривожлантиришни молиялаштирмоқчи

Жамият

image

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот воситалари салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича дастурни амалга ошириш учун маблағ ажратмоқчи. Бу ҳақда RT хабар берди.

Америка томони потенциал пудратчиларга маҳаллий мустақил ОАВни ривожлантириш билан шуғулланиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни таклиф қиляпти.

Лойиҳа, бошқа нарсалар қатори, мамлакатдаги иқтисодий вазиятни яхшилашга, фуқаролик жамияти ташкилотларининг республика аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш қобилиятини оширишга ёрдам бериши, шунингдек, ОАВ ва журналистлар касбий тайёргарлиги билан шуғулланувчи муассасалар ишига таъсир қилиши кутилмоқда.

Келажакдаги пудратчиларнинг ҳар бири учун битта грант миқдори, ҳужжатга кўра, 10 минг доллардан 50 минг долларгача ўзгариши мумкин, аммо уларнинг умумий сони кўрсатилмаган.

Тегишли дастурни бошлашга тайёргарлик кўриш доирасида агентлик маҳаллий шериклардан керакли маълумотларни тўплаш бошлаганлигини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ ОАВ

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг