АҚШ Ўзбекистон иқтисодини Россиядан ажратиб олмоқчи

Олам 45608
image

Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиёнинг беш республикаси – Қозоғистон, Қирғизистон Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонни АҚШнинг Россияга қарши санкцияларига риоя қилиш борасида улардан айнан қандай қадамлар кутилаётгани ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда кеча, 28 сентябрь куни АҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи ишлар қўмитасида бўлиб ўтган тингловда Америка санкциялар сиёсати координатори Жеймс О’Брайен маълум қилди. 

У АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафта Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Марказий Осиёнинг бешта давлати (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) Ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказганини эслатди.  

“Биз уларга санкцияларимизга риоя қилиш бўйича кўрсатмалар бердик. Биз ташвишга соладиган аниқ ҳолатларни батафсил кўриб чиқдик. Биз улар билан кейинги мулоқотларда аниқ нима қилишлари мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз”, дейди Давлат департаментида вакили О’Брайен.

Унинг қайд этишича, ушбу беш мамлакатнинг барчаси илгари Москва билан бўлган муносабатларига алтернативлар пайдо бўлганидан фақат хурсанд бўлади. Шунингдек, у Марказий Осиё давлатлари билан бу борадаги ишларни давом эттиришни ваъда қилган. 

“Биз улар билан [бошқа] вариантларни тақдим этишда ишлаяпмиз: у хоҳ жисмоний муқобил йўллар [ўз маҳсулотларини Россияни четлаб ўтиб, жаҳон бозорларига олиб чиқиш] ёки нақд инвестицияларни ривожлантиришнинг бошқа усуллари”, дея қўшимча қилган О’Брайен.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 сентябрь куни Жеймс О’Брайен АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар устида ишлаётгани, Россиянинг Украианага босқини бошланганидан буён Вашингтон ўртача ҳар 6 ҳафтадаги санкцияларни янгилаб боргани ва бу амалиёт давом этишини айтган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2251
Рейтинг: 3
Теглар
t
×