АҚШ ўз тарихида биринчи марта Арктикага элчи тайинлайди

Олам 10090
image

Россия Қуролли Кучларининг Арктикадаги ҳаракатларининг кучайиши фонида Америка Қўшма Штатлари ўз тарихида биринчи марта сайёранинг ушбу қисмига элчи тайинлашга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ведант Пател маълум қилди. 

Унга кўра, АҚШнинг Арктикадаги элчиси Арктиканинг яна 7 давлати – Канада, Дания, Финляндия, Исландия, Норвегия, Швеция ва Россия Федерацияси билан алоқада бўлади. Дипломат Арктика масалалари бўйича “шериклар” билан алоқалар учун ҳам жавобгар бўлади. 

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен аввалроқ Арктика минтақасида тинчлик ва барқарорлик АҚШ учун жуда муҳим ва устувор эканини айтган. 

Америка дипломатияси раҳбари янги элчининг номзоди яқин орада тасдиқлаш учун Сенатга тақдим этилишига ишонтирган. 

Мутахассислар АҚШнинг Арктикадаги элчисини тайинлаш Россия Федерациясининг шимолий кенгликларда ҳарбий дастурларини фаоллаштириш ва Хитой томонидан Арктикада илмий станциялар яратиш даврига тўғри келишига эътибор қаратмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 305
Рейтинг: 3
Теглар
t
×