АҚШ Ўрта ер денгизига 12 мингдан ортиқ аскарини жойлаштиради – ОАВ 

Олам

image

Яқин Шарқда можаро авж олган бир пайтда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ва денгиз пиёдаларининг 10 та кемасида 12 мингдан ортиқ ходими Шарқий Ўрта ер денгизига етиб борган. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига таяниб, “Nikkei Asia” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бортида 4,5 мингдан ортиқ ҳарбий денгизчилар бўлган Jerald Ford самолёт ташувчи кемаси аллақачон минтақага етиб келган. Унга жами 1,6 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар сиғадиган бешта кема ҳамроҳлик қилмоқда. “Дуайт Эйзенхауэр” самолёт ташувчи кемаси ҳам 5000 аскар ва учта эскорт кемаси билан Яқин Шарққа жўнаб кетган. Ушбу кемалар бортида мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчи бор.

“The Washington Post” ва “Fox News” АҚШ Қуролли кучлари томонидан Яқин Шарққа юборилаётган қўшимча кучлар жами 4 мингдан ортиқ аскарларни ўз ичига олишини маълум қилган. 

Нашрларга кўра, ҳарбийлар Bataan, Carter Hall ва Mesa Verde амфибия ҳужум кемаларида жойлашган. Биринчи иккита кема 16 октябрь куни Уммон кўрфазида, учинчиси Ўрта ер денгизида бўлган. Бу куч ва воситалар айнан қаерга ўтказилиши ҳозирча эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ CNN нашри АҚШ Мудофаа вазирлиги Исроил қирғоқларига икки минг нафар денгиз пиёда аскарларининг тезкор кучларини юборишга қарор қилгани ҳақида маълумот берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг