АҚШ UNESCO’га қайтмоқчи
Олам
−
22 Июнь 2023
3739UNESCO 29-30 июнь кунлари Бош конференциянинг навбатдан ташқари сессиясини ўтказиб, АҚШнинг ташкилотга қайтиши шартларини кўриб чиқади. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни UNESCO штаб-квартирасида маълум қилинди.
Айтилишича, Бош конференция сессияси UNESCO Бош директори Одри Азуле томонидан ташкилот низомига мувофиқ иштирокчи давлатларнинг учдан бир қисмининг илтимосига биноан чақирилган.
“Сессия давомида давлатлар АҚШнинг июль ойида аниқ молиявий таклифлар асосида ташкилотга қайтиш ниятига муносабат билдириши керак”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, 2011 йилдан бери аъзолик бадалларини тўламаган АҚШ 2018 йилда UNESCO’дан чиққан. Мамлакат Фаластинни ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилганидан кейин UNESCO’ни молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортган. Ҳозирда АҚШ ташкилотга 612 миллион доллар миқдорида қарздор.
LiveБарчаси