АҚШ украинларнинг ҳаёти эвазига миллиардлаб даромад олмоқда – Кремль
Олам
−
09 Декабрь 2023
10164Кремль расмийсининг айтишича, америкаликлар фойда олиш учун украиналикларни атайлаб ўлим гирдобига ташламоқда. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков кеча 8-декабрь куни бўлиб ўтган конференциядаги журналистлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.
“Украина вазият жиддийлигини тушуниши керак. Киев Вашингтондаги “иттифоқдошлари” украиналикларни атайлаб ўлимга маҳкум этаётганини ва шу билан бирга миллиардлаб доллар ишлаётганини қанчалик тез англаса, шунча яхши", деган у.
Песков шунингдек Америка учун Украина ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини билдирган.
“Улар тушуниши керакки, Украина уруши АҚШнинг асосий ташвиши эмас. Қўшма Штатлар учун асосий масала ҳар доим америкаликларнинг ўзлари бўлиб келган. Ҳатто ўша украиналикларнинг кўп сонли ҳаётини эвазига”, деган Кремль воизи.
Расмийнинг фикрича, Вашингтоннинг Украинани қўллаб-қувватлаши ва Россияга қарши санкциялар туфайли заифлашган Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларига берилган энергия манбалари, нефть ва қуроллардан миллиардлаб доллар даромад олади.
2022-йил февралида Москва ҳарбий амалиёти бошланганидан бери АҚШ 100 миллиард доллардан кўпроқ ёрдам, жумладан, ҳарбий техника ваъда қилган.
Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев эса Х (собиқ Twitter) орқали АҚШ Украинага ёрдам бериш истаги билан эмас, балки “Байден маъмуриятига яқин компаниялар ундан оладиган улкан фойда” билан боғлиқлигини айтди.
Шу билан бирга, фронтда муваффақиятнинг йўқлиги Киевнинг кўпроқ молиялаштириш ҳақидаги илтимосларини кучайтирди. Сешанба куни АҚШ Тинчлик Институтида Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг маъмурияти раҳбари Андрей Ермак АҚШ ҳарбий ёрдамини кечиктириш Киевни “бу урушда мағлуб бўлиш хавфи катта” деб огоҳлантирганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Песков Путинга суиқасд хомхаёлдан бошқа нарса эмас эканлигини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь