АҚШ Украинага кассетали ўқ-дориларни бермоқчи

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Украинага кассетали ўқ-дориларни етказиб беради. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Кеча, 7 июль куни АҚШ янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Ундан биринчи марта 155 мм ли DPICM артиллерия снарядлари ўрин олди. Ушбу кассетали ўқ-дорилар АҚШ ва Украинани ҳисобга олмаганда, 123 давлат ратификация қилган халқаро конвенция томонидан тақиқланган. 

Маъмурият вакили республика ҳудудида бундай снарядлардан фойдаланиш тинч аҳоли учун хавф туғдиришини тан олган. Шу сабабли АҚШ уларни топшириш қарорини кечиктирган эди.

Ўз навбатида Россияда АҚШнинг бундай қарорига реакция билдирилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова ўзининг Telegram-каналида АҚШнинг Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб беришини изоҳлар экан, Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Жен Псаки 2022 йилда кассетали бомбалардан фойдаланишни уруш жинояти деб атаганини эслатган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made