АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатди – Оқ уй

Олам

image

Қўшма Штатлар Украинага қурол ва ҳарбий техника етказиб беришни тўхтатди, чунки бундай дастурлар учун бюджет маблағлари етарли эмас. Буни журналистлар учун навбатдаги брифингда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби билдирди.

"Биз Украина учун сўнгги тўлов пакетини эълон қилдик", деган Кирби.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Украинанинг АҚШ қуролларига эҳтиёжи айнан ҳозир – қиш ойларида кескин ортган.

Тахминан тўрт ой олдин расмий Вашингтон мамлакат Конгрессига биринчи навбатда, Исроил ва Украинага ёрдам бериш, шунингдек, Хитой ва Россияга қарши курашиш учун Осиё-Тинч океани минтақасини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча маблағ ажратиш сўровини юборди.

Сўров ва муқобил қонун лойиҳалари тақдири номаълумлигича қолмоқда. Шунингдек, Вакиллар палатаси ва Сенатдаги бир қатор республикачилар яқинда Киевга молиявий ёрдамнинг давом этишига қарши чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Пентагон АҚШ Конгресси Украинага қўшимча маблағ ажратишни маъқулламаса, унинг Киевга ёрдам бериш имконияти 2023 йилнинг 30 декабрида тугаши ҳақида огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ қурол Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг