АҚШ Украинага иқтисодий ва ҳарбий ёрдам ваъда қилди
Олам
−
02 Февраль 2021
3429АҚШнинг янги давлат котиби Энтони Блинкен Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан суҳбатда Киевга фаол иқтисодий ва ҳарбий ёрдам ваъда қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Нед Прайснинг баёнотига асосланиб хабар берилган.
Блинкен, шунингдек, АҚШ "Украинанинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва Евроатлантик интилишларини биринчи ўринга қўйишини" таъкидлаган.
Бундан ташқари, улар "Россиянинг Украинанинг шарқи ва Қримга нисбатан тажовузкорлиги масаласининг дипломатик ечимини" муҳокама қилган.
Аввалроқ, Энтони Блинкен халқаро ҳамжамият Вашингтоннинг етакчилигига муҳтожлигини айтганди.
Маълумот ўрнида, 26 январь куни АҚШ Сенати 58 ёшли Энтони Блинкенни Давлат котиби лавозимига тасдиқлади.
LiveБарчаси