АҚШ Украинага 250 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Олам

image

АҚШ Украинага 250 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини беради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Давлат департаменти сайтида чоп этилган баёнотида айтилади.

Янги ҳарбий ёрдам пакетига HIMARS ракета тизимлари учун снарядлар, ҳаво мудофаа тизимлари учун AIM-9M ракеталари, 155 мм ва 105 мм артиллерия ўқ-дорилари киритилган.

Шунингдек, ёрдам пакетдан қуйидагилар жой олган:

  • миналардан тозалаш воситалари;
  • Javelin танкка қарши ракета тизимлари;
  • 3 миллиондан ортиқ патрон;
  • тез ёрдам машиналари;
  • илгари тақдим этилган ускуналарга техник хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ маъмурияти Украинага янги 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети жўнатишини маълум қилганди. Пакетга AT-4, Tow ва Javelin танкка қарши ракета тизимлари, миналарни тозалаш ускуналари, Patriot зенит-ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, GMLRS бошқариладиган ракеталар, шунингдек, ўқ-дорилар киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина ҳарбий ёрдам пакети Javelin

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг