АҚШ Украинага ҳусийлар учун мўлжалланган қуролларни топширди

World

image

Америка Қўшма Штатлари Украина Қуролли кучларига Ямандаги ҳусийларга олиб кетилаётган кемалардан тортиб олинган қурол-яроғларни топширди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.

“2024 йил 4 апрелда АҚШ ҳукумати Украина Қуролли кучларига 5 мингдан ортиқ АК-47, пулемётлар, снайпер милтиқлари, РПГ-7 ва 500 мингдан ортиқ 7,62 мм калибрли ўқларни топширди”, дейилади CENTCOM’нинг X’даги саҳифасида.

Қайд этилишича, АҚШ ҳукумати 2023 йил 1 декабрда Адлия вазирлигининг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қарши фуқаролик мусодара қилиш ҳаракати доирасида ушбу ўқ-дориларга эгалик ҳуқуқини қўлга киритган. Бу ўқ-дорилар АҚШ Марказий қўмондонлиги ва ҳамкор денгиз кучлари томонидан 2021 йил 22 майдан 2023 йил 15 февралгача тўртта алоҳида транзит кемасидан мусодара қилинган. 

CENTCOM’га кўра, ўқ-дорилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусидан Ямандаги ҳусийларга етказилиши керак бўлган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends