АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 500 млн доллар ажратади

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Киевга 500 миллион долларлик (тахминан 485 миллион евро) қўшимча ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди ва келгусида ҳам ёрдам беришга ваъда берди. Бу ҳақда Остин бугун, 9 январь куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Рамштейндаги (Германия) базасида бўлиб ўтган Украина мудофаа бўйича Алоқа гуруҳи йиғилишида маълум қилди.

“Путиннинг олиб бораётган уруши бутун дунё бўйлаб озод одамлар учун қийинчилик туғдирмоқда. Биз ҳаммамиз автократлар ўз амбицияларини эркин ва суверен халқларнинг асосий ҳуқуқларидан устун қўймаслигини таъминлашдан манфаатдормиз”, деган ўзининг сўнгги ҳафталарини якунлаётган Остин.

Учрашувда 50 га яқин давлат вакиллари, жумладан, Украина Президенти Владимир Зеленский ва Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Борис Писториус иштирок этди.

Янги ёрдам пакетига ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари, ўқ-дорилар ва Украинага топширилган F-16 қирувчи самолётлари учун қанотли ракеталар киритилган. Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам январь ойи охиригача етказилишини билдирган.

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Алоқа гуруҳида иштирок этаётган давлатлар шунчалик узоқ йўлни босиб ўтганки, улар яратган мудофаа коалицияларини мустаҳкамлашда давом этмаслик ва ҳамма нарсадан воз кечиш – ақлдан озиш демакдир.

“Дунёда нима содир бўлишидан қатъи назар, ҳамма ўз мамлакати шунчаки харитадан ўчирилмаслигига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди”, деган Украина давлати раҳбари.

Украина иттифоқчиларининг 25-Рамштейн учрашуви икки ҳафтадан камроқ вақт ичида бўлиб ўтадиган АҚШ ҳукумати ўзгариши фонида бўлиб ўтмоқда. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни бир неча бор танқид қилиб, қисқа вақт ичида Россия-Украина урушини тугатиши мумкинлигини айтди. AFP News'нинг ёзишича, бу Киев ва унинг иттифоқчиларида Трамп Украинани Москвага жиддий ён босишга мажбур қилиши мумкинлигидан хавотир уйғотган.

“Politico” нашрининг ёзишича, Остиннинг АҚШ Мудофаа вазири лавозимидан кетиши Рамштейн формати доирасидаги Украина иттифоқчилари коалициясининг емирилишига олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида Киев учун катта “зарба” бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь ойининг охирги кунларида АҚШ Президенти Жо Байден Украинага қарийб 2,5 миллиард долларлик хавфсизлик ёрдамини эълон қилганди. Қўшимча равишда 1,25 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ва 1,22 миллиард долларлик Украинага хавфсизлик ёрдами ташаббуси (USAI) пакетлари тақдим этилади. Бу Украина ҳарбийлари жанг майдонида самарали фойдаланаётган қисқа муддатли имкониятларни ва узоқ муддатли ҳаво ҳужумидан мудофаа, артиллерия ва бошқа қурол тизимлари каби зарур таъминотни қамраб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Украина Киев Ллойд Остин ҳарбий ёрдам Владимир Зеленскийн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг