АҚШ Украинадаги можарони “музлатиш”га тайёрланмоқда – “Politico”

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ расмийлари Украинадаги можарони “музлатиш”нинг эҳтимолий сценарийсига тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Politico” газетаси ўз манбаларига таяниб ёзди.

Нашрга кўра, АҚШнинг турли департаментлари ва Оқ уй Украина можаросининг кейинги ривожланишини муҳокама қилган. Хусусан, уни узоқ вақт давомида “музлатиш” вариантлари ҳам кўриб чиқилган.

Нашр ушбу сценарийни энг реал ва эҳтимолий деб атаган, чунки томонлар мағлубиятни тан олмоқчи эмас. Оқ уйнинг фикрича, Киевнинг яқинлашиб келаётган қарши ҳужуми Россияга ҳалокатли зарба келтирмайди.

“Биз можарони узоқ муддатга “музлатиш”ни режалаштирмоқдамиз”, дейди нашрга Байден маъмуриятининг муҳокамалари билан таниш бўлган АҚШ расмийси.

Унинг сўзларига кўра, узоқ муддатли режалаштириш маъмурият учун кўпроқ устувор вазифага айланиб бормоқда.

Нашрнинг ёзишича, ҳатто узоқ муддатли режалаштириш ҳақидаги тахминнинг ўзи ҳам Украина раҳбариятининг Қўшма Штатлар Киевга ёрдам беришда давом этишига бўлган ишончига путур етказиши мумкин.

Газета манбалари Украинанинг тахминий қарши ҳужумидан кейин жанговар ҳаракатлар давом этишини кутмоқда. Уларнинг фикрича, ўрта муддатли истиқболда вазият боши берк кўчага етиб боради, жанглар давом этади, бироқ ҳеч бир томон муҳим муваффақиятга эриша олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг