АҚШ Украина билан келишувга эришмади – Марко Рубио

Олам

image

АҚШ ҳукумати табиий ресурслар бўйича Украина билан келишувни тасдиқлашни ҳали якунлагани йўқ. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио “Fox News” телеканалига берган интервьюсида сўз очган.

Унинг айтишича, ушбу келишув устида ишлар давом этмоқда, лекин ҳалигача келишувга эришилгани йўқ.

“Мен буни тасдиқлай олмайман. Молия вазири Бессент келишув устида ишламоқда. Менда бўлган сўнгги маълумотларга кўра, биз келишув бўйича келишиб олишга жуда яқин бўлганимиз”, деган у телеканалга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўплаб ОАВлар украиналик манбаларга таяниб, Украина ва АҚШ табиий ресурслар бўйича битим шартларига келишиб олгани, Вашингтон дастлаб таклиф қилинган энг қатъий шартлардан, хусусан, АҚШ Украина қазилма бойликларидан олинадиган потенциал 500 миллиард доллар даромадга эгалик қилиш талабидан кечгани ҳақида хабар берилганди. Қолаверса, Оқ уй матбуот котиби Каролина Ливитт журналистлар билан бўлган учрашувда Қўшма Штатлар Украина ресурсларини ўзлаштириш бўйича битим тузишда “маррага жуда яқин”, аммо ҳужжат Владимир Зеленскийнинг Вашингтонга бўлажак ташрифи вақтида имзоланмаслиги мумкинлиги ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, Трамп Оқ уйда Зеленскийни кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина Украина Марко Рубио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг