АҚШ Туркияга Россия қуролининг муқобилини таклиф қилди

Олам 6756
image

АҚШ Туркияга Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олишда альтернатива таклиф қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман хабар берди.

Дипломатнинг таъкидлашича, Анқаранинг С-400 ни қабул қилиш қарори НАТО учун муаммо туғдиради. У Туркия ва Қўшма Штатлар ушбу соҳада “умумий йўлни топа олишларига” умид билдирди. Шерман Анқарага қандай альтернатива таклиф қилинганига аниқлик киритмади.

Давлат котибининг ўринбосари, шунингдек, 14 июнь куни бўлиб ўтиши мумкин бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Америка етакчиси Жо Байденнинг учрашуви ҳақида гапирди. 

“Президент [Байден] инсон ҳуқуқлари ва демократия, хусусан, Туркия қайси йўлни босиб ўтаётгани тўғрисида ташвиш билдиради”, дейди у.

Шерман, шунингдек, Туркия АҚШ билан жуда яқин ҳамкорлик қиладиган муҳим стратегик иттифоқчи деган хулосага келган.

АҚШ, Россия ва Туркия ўртасидаги қурол можароси

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида Америка Қўшма Штатлари Туркия Россиянинг С-400 зенит-ракета тўпламларини сотиб олгани учун мамлакатнинг Мудофаа саноати бошқармаси ва унинг раҳбари Исмоил Демирга қарши санкциялар киритганди.

Шундан сўнг, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россиянинг С-400 зенит тўпламларини сотиб олгани сабабли Туркияга қарши киритилган АҚШ санкцияларини Республиканинг суверен ҳуқуқларига қарши ҳужум деб атади.

Америка Қўшма Штатлари Туркия билан Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олишидан кейин юзага келган вазиятни ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ тузмоқчи эмаслигини маълум қилди. АҚШнинг Туркиядаги элчиси Девид Саттерфилд Вашингтон санкцияларни жорий этишга афсус билан етиб борганини таъкидлаган, чунки С-400 билан боғлиқ вазият бир йилдан кўпроқ давом этган ва ҳеч қачон ҳал қилинмаганди.

Кейинчалик, Туркия Президентининг Матбуот котиби Иброҳим Калин АҚШни расмий Анқара Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олгани учун босим ўткази қандай оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.

Жорий йилнинг май ойи бошида Туркия AҚШ билан F-35 қирувчиси бўйича музокараларни қайта бошлагани ҳақида хабар берилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 239
Рейтинг: 2.9
t
×