АҚШ Туркияга F-16 самолётларини сотишни маъқуллади

Олам

image

АҚШ Давлат департаменти Туркияга F-16 қирувчи самолётлари, модернизация тўпламлари ва бошқа тизимларни умумий қиймати 23 миллиард долларга сотишни маъқуллади. Бу ҳақда Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги хабар берди.

Давлат департаментининг F-16 бўйича қарори Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Швециянинг НАТОга аъзолигини ратификация қилгандан бир кун ва ҳужжат Вашингтонга етказилганидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди.

Билдирилишича, Жо Байден маъмурияти ўз қарори ҳақида Конгрессни хабардор қилган. Қонун чиқарувчи орган потенциал битимни кўриб чиқиб, уни маъқуллаши ёки блоклаши учун 30 кунга эга.

Маълумот учун, Туркия Қўшма Штатлардан 40 та янги F-16 қирувчи самолёти ва хизматда бўлган яна 79 та самолётни модернизация қилишни, шунингдек, қўшимча ускуналар, навигация тизимлари, қурол ва ўқ-дорилар, ракеталар, эҳтиёт қисмлар, ер терминаллари ва ўқув тизимларини сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия F-16

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг