АҚШ туристик виза бериш қоидаларини кучайтирди
Олам
−
08 Сентябрь 3122 1 дақиқа
АҚШ ҳукумати хорижликларга ноиммиграцион визалар, жумладан, B1/B2 туристик визалар бериш қоидаларини кучайтирди. Давлат департаменти 6 сентябрь куни эълон қилган буйруққа кўра, энди улар учун фақат фуқаролиги ёки доимий яшаш жойи бўлган мамлакатда ариза бериш мумкин бўлади.
Бундай визалар берилиши тўхтатилган 17 давлат фуқаролари учун ариза топширишлари мумкин бўлган айрим элчихоналар ва консулликлар белгиланган. Шундай қилиб, россияликлар буни фақат АҚШнинг Остона ва Варшавадаги элчихоналарида, Беларусь фуқаролари – Варшава ёки Вильнюсда, украиналиклар – Варшава ва Краковда қилишлари мумкин. Шу пайтгача исталган давлатда суҳбатдан ўтиш ва ушбу турдаги виза олиш учун ариза топшириш мумкин эди.

Режалаштирилган суҳбатлар учун учрашувлар ўз кучини сақлаб қолади. Янги қоидалар A, G, C-2, C-3, НАТО визалари, ҳар қандай турдаги дипломатик ва хизмат визалари ёки БМТ Бош қароргоҳи келишуви доирасида саёҳат қилиш билан боғлиқ визаларга тааллуқли эмас. Давлат департаменти баёнотида айтилишича, истиснолар камдан-кам ҳолларда гуманитар, тиббий ёки ташқи сиёсий сабабларга кўра амалга оширилиши мумкин.
Live
Барчаси