АҚШ Тожикистон суверенитетини қўллашга тайёр – Блинкен
Олам
−
01 Март 2023
9987АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашувда Қўшма Штатлар республика суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда бугун, 1 март куни АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси Блинкен ва Муҳриддиннинг Остонадаги C5+1 форматидаги вазирлар учрашуви доирасидаги мулоқот якунлари бўйича маълум қилди.
“Котиб Блинкен Қўшма Штатлар Тожикистоннинг ишончли ҳамкори бўлишга содиқлигини таъкидлади ва Қўшма Штатлар Тожикистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади”, дейилади дипломатик миссия баёнотида.
Хабарда қайд этилишича, Блинкен ва Муҳриддин икки давлатнинг иқтисодий имкониятлари ва хавфсизлик соҳасида ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматдаги ҳамкорлик соҳасидаги ўзаро алоқаларини яхшилаш йўлларини муҳокама қилган.
Кеча, 28 февраль куни Остонада бўлиб ўтган C5+1 форматидаги вазирлар учрашуви (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва АҚШ) доирасида Блинкен бир қатор Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15