АҚШ “Толибон” ҳокимиятини тан оладими?

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари яқин вақт ичида “Толибон” ҳаракати вакилларини Афғонистоннинг янги раҳбарлари сифатида тан олмайди. Бу ҳақда Делавэр штатининг Уилмингтон шаҳрида дам олиб, Оқ уйга қайтган АҚШ Президенти Жо Байден маълум қилди.  

Журналистлар Оқ уй майсазорида давлат раҳбаридан Қўшма Штатлар “Толибон”нинг Афғонистондаги ҳокимиятини тан оладими, деб сўрашган.

“Йўқ. Бунга ҳали анча бор”, деб жавоб берган Байден. 

Оқ уй Матбуот котиби Жен Псакига кўра, АҚШ маъмурияти “Толибон” вакилларини Афғонистоннинг янги раҳбарлари сифатида тан олиш имконияти масаласини зудлик билан зарур, деб ҳисобламайди.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг