АҚШ термоядро бомбаларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлаяпти
Олам
−
08 Май 5967 1 дақиқа
АҚШ май ойидан B61-13 деб номланган энг янги термоядро бомбаларининг оммавий ишлаб чиқарилишини бошлашни режалаштирмоқда. Бу режа белгиланган муддатдан деярли бир йил олдинга сурилган. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси (NNSA) раҳбари вазифасини бажарувчи Тереза Роббинс Вакиллар палатаси қуролли кучлар бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
“NNSA B61 бомбаларининг 13-модификациядаги илк нусхаси шу ой охирида ишлаб чиқарилишига умид қилмоқда. Бу эса дастлабки режалардан деярли бир йилга олдинроқ”, деди Роббинс.
B61 – АҚШнинг асосий термоядро гравитацион бомбаси бўлиб, зарба кучи созланадиган турли вариантларга эга. Хусусан, B61-7 модификацияси 340 килотоннагача етадиган тўрт хил зарба қувватига эга стратегик вариант ҳисобланади.
Маълумот учун, Пентагон 2023 йил октябрь ойида ўзининг асосий ядровий қуролини B61-13 версиясига янгилаш режалари ҳақида эълон қилган. Бу қарор “потенциал рақиблар томонидан ортиб бораётган таҳдидлар” билан изоҳланган. Шу билан бирга, АҚШ Мудофаа вазирлигининг космик сиёсат бўйича ёрдамчиси Жон Пламб ўша пайтда берган баёнотида B61-13 бомбалари ишлаб чиқарилиши ядро арсеналининг умумий сонини ошириш мақсадини кўзламаслигини таъкидлаган.
Live
Барчаси