АҚШ Суриядаги объектларга зарба берди

Олам 6634
image
-

Кеча, 23 август куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШ Президенти Жо Байден кўрсатмаси билан Суриядаги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига (ЭИҚК) тегишли бўлган объектларга зарбалар берган. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилган.

“Президент Байденнинг кўрсатмаси бўйича АҚШ ҳарбийлари Дайр-аз-Зор провинциясига зарба берди”, дейилади қўмондонликнинг Twitter саҳифасида.

Маълумотларга кўра, ҳаво ҳужумлари нишони Эрон ЭИҚК билан алоқадор гуруҳлар фойдаланадиган инфратузилма объектлари бўлган.

Қўмондонликнинг билдиришича, Президент АҚШ ходимларини Эронпараст гуруҳлар ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун зарбалар беришни буюрган.

"Қўшма Штатлар можарога интилмаяпти, лекин ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришда давом этади", дейилади хабарда.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 212
Рейтинг: 3
t
×