АҚШ Сурия шимолида янги база қурмоқда
Олам
−
15 Февраль 2021 4797 1 дақиқа
АҚШ бошчилигидаги Халқаро антитеррор коалицияси Сурия шимолида ўз базасини ташкил этмоқда. Бу ҳақда "Al Hadath"га асосланиб хабар берилган.
Хабарда айтилишича, база Суриянинг Туркия ва Ироқ билан чегараси яқинида жойлашган бўлади.
Ҳозирда база қурилиши Хасеке вилоятидаги Айн-Давар аҳоли пункти яқинида давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, Суриянинг шимоли-шарқида АҚШ саккизга яқин база ташкил этган.
Уларнинг энг каттаси америкаликлар ва курдлар назорати остида бўлган нефтга эга ҳудудлар яқинида жойлашган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель