АҚШ сунъий йўлдошга қарши қуроллар синовини тўхтатди
Олам
−
19 Апрель 2022
7409Америка Қўшма Штатлари сунъий йўлдошга қарши қуролларни синовдан ўтказмаслик тарафдори ва бошқа мамлакатларни ҳам шунга чақирмоқда. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Камала Харрис Калифорния штатидаги Ванденберг ҳарбий ҳаво кучлари базасида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
“Бугундан бошлаб Қўшма Штатлар сунъий йўлдошга қарши ракеталарнинг бузғунчи синовларини ўтказмаслик мажбуриятини олганини эълон қилишдан мамнунман. Оддий қилиб айтганда, бундай синовлар хавфли ва биз уларни ўтказмаймиз. Қўшма Штатлар номидан мен барча мамлакатларни бунга қўшилишга чақираман. Бу барчага фойда келтиришига ишонамиз”, деган Харрис.
АҚШ вице-президентининг сўзларига кўра, мамлакат “бошқа давлатлар билан буни космосда масъулиятли хатти-ҳаракатларнинг янги нормаси сифатида белгилаш учун ишлайди”.
Маълумот ўрнида, Қўшма Штатлар охирги марта 2008 йилда сунъий йўлдошга қарши ракета синовини ўтказган. Шунга ўхшаш синовлар Хитой, Россия ва Ҳиндистон томонидан ҳам ўтказилган.
LiveБарчаси