АҚШ суди Ғофур Раҳимов талабини рад қилди
Олам
−
21 Апрель 2020
11670Вашингтон суди Ўзбекистон фуқароси, Халқаро бокс ассоциациясининг (AIBA) собиқ президенти Ғофур Раҳимовнинг талабини рад қилди. Раҳимов АҚШ Молия вазирлигининг уюшган жиноятчилик учун киритилган санкцияларни олиб ташлашни сўраганди. Бу ҳақда АҚШ суд тизимининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинган расмий ҳужжатида айтилган.
АҚШ Молия вазирлигининг санкцияларнинг қонунийлиги учун жавоб берувчи Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) 2012 йилда Ғофуровни собиқ иттифоқ фуқаролари ташкил этган “Биродарлик ҳалқаси” халқаро жиноий тармоғи фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб, унга нисбатан санкциялар киритган. Ўз навбатида Раҳимов ушбу қарорни ноқонуний деб атаб, ўзига қўйилаётган айбловларнинг нимага асослангани унга тегишлича маълум қилинмаганини айтган.
“Суд давогарнинг санкциялар рўйхатига киритилгани асосли бўлгани ва жорий тартибда у бўйича баҳслашиш самарасиз эканлиги ҳақидаги қарорга келди”, дейилган федерал судья Жеймс Босберг қарорида.
Эслатиб ўтамиз, Ғофур Раҳимов АҚШ санкциялари сабабли AIBA президентлигидан истеъфо беришга мажбур бўлганди.
LiveБарчаси